Линклар

Обамадан кутилаëтган нутқ


АҚШ президенти Барак Обама 31 август куни Америка ҳарбий қисмларининг Ироқдан чиқарилишини ва Афғонистондаги стратегиясини изоҳлаган нутқни миллат олдида ирод қилади.

Оқ уй вакили Билл Бертонга кўра, Обама АҚШ фуқароларига Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги мавқейи мазмунини англатмоқчи.

"Бунинг баробарида президент АҚШ ҳарбийлари Ироқда мақсадига эришганлиги ва бутун диққат эътибор Ал Қоида билан курашга қаратилажагини тушунтирмоқчи", деди Оқ уй вакили.

Бертонга кўра, Обама АҚШ ҳарбий қисмларининг Ироқдан чиқарилиши мамлакат ҳавфсизлигини таъминлайди деган фикрда собит.

XS
SM
MD
LG