Линклар

logo-print

Тошкентда наркотик моддалар ëқилди


Тошкентнинг Сергели туманидаги заводда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари мусодара қилинган банги моддаларни ëқиб юборишди.

Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон расмий матбуотига кўра, тадбирда БМТнинг наркотикларга қарши минтақавий идораси вакиллари ва дипломатлар иштирок қилишган.

"Заводдаги домна печида 710 кило банг моддалар, жумладан, 497 кило героин¸ 49 кило опий, 162 кило тоза наша¸ икки ярим кило кўкнори ëқиб юборилди", деган хабарни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик идораси матбуот хизмати тарқатди.

Айни пайтда бу тадбирнинг ҳўжакўрсин эканини айтган мустақил кузатувчилар ëндирилаëтган наркотиклар мамлакатдан мулозимлар ҳомийлигида олиб ўтилаëтган наркокарвон суръатига таъсир қилмаслигини таъкидлашади.


XS
SM
MD
LG