Линклар

logo-print

АҚШ фуқароси Шимолий Корея қамоғидан озод бўлди


Шимолий Корея ҳудудига ноқонуний киргани учун январ ойида қамалган америкалик Айжалон Гомез озод қилинди.

27 август куни собиқ АҚШ президенти Жимми Картер Гомез билан бирга Пхеньяндан Қўшма Штатларга жўнаб кетди.

Уларнинг бугун кечқурун Бостон шаҳрига етиб келишлари кутилмоқда.

Вашингтонда АҚШ Давлат Днпартаменти Гомезнинг қўйиб юборилганини олқишлади.

Пхеньянга сафари чоғида Картер Шимолий Кореяда раҳбариятидаги иккинчи шах ҳисобланган Ким Йонг Нам билан учрашди.

Учрашув чоғида Нам ўз мамлакати қуролсизланиш бўйича олти томонлама музокараларни қайта бошлаш ҳамда ядровий қуролсизланишдан манфаатдор эканини баён қилди.
XS
SM
MD
LG