Линклар

logo-print

Покистоннинг Татта шаҳардан 300 минг аҳоли эвакуация қилинмоқда


Бунга Синдҳ вилоятидан оқиб ўтадиган Индус дарёсининг сув сатҳи олти метрлик ҳимоя тўсиқдан тошиб чиққани сабаб бўлди.

Шаҳар маъмури Манзур Шайх 27 август куни тушга қадар Татта аҳолисининг 70 фоизига яқини хавфсиз жойларга кўчирилганини маълум қилди.

26 август куни айни вилоятдаги Сужавал, Даро ва Мирпур Баторо шаҳарларидан 400 минг аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган эди.

Покистонда ўтган ойда ёққан кучли ёмғирлар оқибатида рўй берган сув тошқинлари 17 миллиондан ортиқ аҳоли, жумладан Синдҳ вилоятининг 4 миллионга яқин аҳолисига зиён етказди.

Табиий офат оқибатида 1500дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Расмийлар сув ва озиқ-овқат тақчиллиги боис аҳоли орасида турли касалликлар тарқалиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG