Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:54

Хабаровскда миллатчи-қотиллар судланди



Хабаровскнинг Централний туман суди бир нафар Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган ва яна бирига оғир тан жароҳати етказган 21 ёшли Павел Филиппов ва унинг вояга етмаган шериги устидан ҳукм чиқарди.

2008 йилнинг 31 август куни шаҳарнинг “Динамо” стадиони ёнида содир этилган қотиллик суд томонидан миллий нафрат асосида амалга оширилган, деб топилди.

Павел Филиппов 8,5 йилга қаттиқ режим тартибидаги колонияга жўнатилди, унинг исми ошкор қилинмаган шериги эса 4 йилга умумий тартибдаги қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
XS
SM
MD
LG