Линклар

АҚШ элчихонаси Ўзбекистонни мустақиллик байрами билан табриклади


АҚШнинг Ўзбекистондаги ишончли вакили Дуэйн Бучер Ўзбекистон халқини республика мустақиллигининг 19 йиллиги билан қутлади.

27 август куни Тошкентдаги АҚШ элчихонаси америкалик дипломатнинг Ўзбекистон мустақиллик куни муносабати билан Америка халқи номидан йўллаган табригини эълон қилди.

Табрикда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорлик мустаҳкамланиб, кенгайиб бораётгани қайд этилган.

“Биз фан, қишлоқ хўжалиги, маориф, савдо ва бошқа кўплаб соҳаларда Ўзбекистон халқи билан бирга ишлаётганимиздан фаҳрланамиз. Биз келаси йилда ҳам бу ишлар давом этиши ва кенгайишига умид қиламиз”, дейилади АҚШ элчихонаси эълон қилган табрикда.
XS
SM
MD
LG