Линклар

Британия ҳарбий делегациясининг Ўзбекистонга сафари тугади


Ўзбекистондаги Британия элчихонаси матбуот хизмати генерал Жефф Мейсон бошчилигидаги Британия Мудофаа вазирлиги делегацияси 25 – 26 август кунлари Тошкентга расмий сафар қилганини билдирди.

Uzdaily.uz сайти хабарига кўра, генерал Мейсон Ўзбекистонга ташрифи доирасида Олий мажлис Сенатининг Сиёсий масалалар бўйича қўмитаси раиси Содиқ Сафоев, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо бўйича Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев, Мудофаа вазири генерал-майор Қобул Бердиев ҳамда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Анвар Солиҳбоев билан учрашган.

Сўзлашувлар чоғида асосан Афғонистон билан боғлиқ масалалар муҳокама қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG