Линклар

Қирғиз расмийлари ўзбек чегарачиларидан нолимоқда


Қирғиз расмийларига кўра, Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқароларини асосиз калтакламоқда.

Қирғиз расмийларига кўра, Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқароларини асосиз калтакламоқда.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ўтувчи Пулгон-Жаваги-Кўктала йўлидаги автомобил қатнови қирғиз тарафи томонидан вақтинчалик тўхтатилди. Қирғиз расмийлари бунга Ўзбекистон чегарачилари томонидан Қирғизистон фуқаролари калтакланаётгани сабаб бўлганини айтмоқдалар.


Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳокимияти расмийси Тоштемир Эшалиевнинг айтишича, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ўтувчи Пулгон-Жаваги-Кўктала йўли орқали қатнаётган қирғиз фуқароларини Ўзбекистон чегарачилари томонидан калтакланиши ҳолатлари жуда кўпайиб кетган. Шу сабали ҳам мазкур йўлда автомобил қатнови вақтинча тўхтатилган.

- Масалан, Пулгон-Кўктала транзит йўлидаги “Қадамжой” чегара пункти яқинида Ўзбекистон чегарачиси ўқ отар қуролига ўрнатилган пичоқ билан ҳеч қандай асоссиз Боткен вилоятида яшовчи шахсга тегишли автомашина ғилдиракларини тешиб ташлаган. Шундан сўнг у автомат қўндоғи билан ҳайдовчининг елка ва оёқ қисмига бир неча марта урган ҳамда 550 сўм миқдоридаги пулини, мобил телефонини тортиб олган,- деди Тоштемир Эшалиев.

Боткен вилоят расмийсига кўра, аҳолидан ўзбек чегарачиларининг мана шундай ноқонйний ҳатти-ҳаракатлари ҳақида жуда кўплаб аризалар келмоқда. Аксар ҳолларда қирғиз фуқаролари Ўзбекистон чегарачилари уларни ҳеч бир сабабсиз тўхтатишгани, калтаклашгани ва пулларини тортиб олганларидан шикоят қилишаётир.

- Ўзбекистон чегарачилари куч билан Қирғизистон фуқароларини Ўзбекистон ҳудудига ўтишга мажбур қилишгани ҳақида ҳам кўплаб фактлар бор. Ўзекистон чегарачилари уларни ўз ҳудудларига олиб ўтиб калтаклашган. Бу борада жиноят иши ҳам очилган,- деди Боткен вилояти расмийси Тоштемир Эшалиев.

Ўзбекистон расмийлари ҳозирча қирғиз тарафининг бундай иддаоларига жавоб қайтаргани йўқ.

Айни пайтда Боткен вилоят губернатори матбуот котиби Мамажон Бердишевнинг айтишича, 10 октябрдан 20 октябргача Қирғизистон ичкарисида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавига кириш-яиқиш йўллари ҳам ёпилиши мумкин.

- Бундай чора Қирғизистонда 10 oктябрда ўтадиган парламент сайловлари муносабати билан қўлланилади. Чегарани кесиб ўтишга қўйилган тақиқ 20 октябргача давом этиши эҳтимол,- деди Мамажон Бердишев.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG