Линклар

logo-print

Розиқов “Гастарбайтери” Москвада намойиш этилади


27 августда нишонланадиган Россия киноси кунида Москвада VIII “Московская премера” кинофестивали ўз ишини бошлади. 5 сентятбргача давом этадиган киноанжуман дастурида 99 филмнинг бепул намойиш қилиниши режалаштирилган.

Анжуманнинг “Ажойиб еттилик” деб номланган танловида Сочидаги “Кинотавр” кинофестивалида мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган ўзбекистонлик режиссёр Юсуф Розиқовнинг “Гастарбайтер” филми ҳам иштирок этмоқда.

“Гастарбайтер” Россия кенгликларида йўқолиб қолган набирасини излаб йўлга чиққан қариянинг бошидан кечирганлари ҳақидаги бадиий драмадир.

Кинофестивал ҳайъатида Россия Компартияси раҳбари Геннадий Зюганов, кардиолог Ренат Акчурин, ҳажвиячи Геннадий Хазанов, қўшиқчи Дмитрий Маликов ва бошқалар иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG