Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:14

"Газпром зарубежнефтегаз" Желда газнинг саноат оқимини олди.


"Газпром зарубежнефтегаз" Ғарбий Ўзбекистоннинг Устюрт ясситоғидаги Жел майдонидан газнинг саноат оқимини олишга эришди.

Компаниянинг матбуот маркази хабарига кўра, 2010 йилдан буён Жел-2 майдонида олиб борилаётган пармалаш ишлари давомида 2390-2658 м маҳсулдор қатламлар оралиғида яна 4 тадқиқот объекти аниқланган.

"Бу объектлардан олинаётган газ оқимининг жами миқдори суткасига 500 минг кубни ташкил этди", дея хабар қилди "Газпром зарубежнефтегаз" нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори муовини Эркин Мамажонов.

“Ушбу скважина бизнинг кон заҳираларига оид ишончимизни оқлади ва “Шоҳпахта” инвестиция блокининг нефт-газ заҳиралари ҳақидаги тасаввурларимизни аниқлаштирди”, деди Эркин Мамажонов.

Жел кони 2009 йилнинг май ойида аниқланган.
XS
SM
MD
LG