Линклар

logo-print

Обама радиомурожаатида Ироқ масаласига тўхталди


"Ироқда уруш поёнига етмоқда, суверен давлат энди ўз келажагини ўзи белгилайди", деб баёнот берди АҚШ президенти Барак Обама.

Миллатга қарата радиомурожаатида Обама АҚШ қўшинининг Ироқдан чиқарилишини муҳим қадам деб атади. 31 август куни Америка ҳарбий қўшинларининг Ироқдаги амалиётлари расман тугайди.

АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги жанговор амалиётлар 31 августда якунланишини тасдиқлаган, бироқ 2011 йил охиригача Ироқда 50 минг билан 65 минг атрофида америкалик ҳарбийлар ироқлик ҳамкасбларини ўқитиш учун қолишади.
XS
SM
MD
LG