Линклар

logo-print

АҚШ Қирғизистонга 9.5 миллион доллар ажратади


Қўшма Штатлар Қирғизистонда июн ойида юз берган қонли ходисаларда жабр кўриб, бошпанасиз қолган ва хавф туфайли ватанини тарк этишга мажбур бўлаётган фуқароларга ёрдам тариқасида 9.5 миллион доллар ажратади.

Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга кўра, ажратилажак ёрдамлар зўравонликдан азият чеккан аҳоли ва мухожирлар эхтиёжи учун сарфланади.

Июн ойида Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод вилоятлари қонли зўравонликларга саҳна бўлган эди.

Зўравонликлар оқибатида юзлаб одам ўлдирилди ва асосан ўзбекларга қарашли уйлар, мактаб бинолари, маданий муассасалар ёндирилган эди.
XS
SM
MD
LG