Линклар

Жангарилар Пешаворда икки кишини гаровга олди


Исломий жангарилар Пешавордаги ҳукумат биносида камида икки кишини гаровда ушлаб турибди. Бу ҳақда Покистон полицияси маълум қилди.

Покистон ҳарбийлари вакили Атар Аббосга кўра, ҳозирча ҳеч кимга шикаст етгании йўқ ва гаровга олинган шахсларни озод этиш учун барча чора кўрилмоқда.

Пешавордаги ҳарбий муассасаларнинг маҳбус исломий жангарилар сўроқ қилинаётган пайт қочиш илинжида икки қўриқчини куч билан қуролсизлантириб, уларни гаровга олишга муваффақ бўлганлар.

Аввалроқ, Пешавор полицияси жангари гуруҳлар кучли қўриқланадиган ички разведка ҳамда АҚШ консулхонаси бинолари жойлашган ҳудудга ёриб киришга урингани ҳақда маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG