Линклар

Жорий йилда 100 минг афғон қочқини ватанига қайтди


Эрон ва Покистонда қочқинликда яшаб келган афғон қочқинларидан 100 мингги жорий йилда ватанига қайтган. Бу ҳақда БМТ Қочқинлар идораси маълум қилди.

Ташкилотга кўра, қочқинларнинг 95 мингги Афғонистонга Покистондан қайтган. Покистонда юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ва айни пайтда Афғонистоннинг айрим ҳудудларида хавфсизлик вазияти яхшилангани афғонларни ватанларига ундаган омиллардан экани айтилади.

БМТ Қочқинлар идораси келтирган рақамларга кўра, ватанларига қайтган афғонистонликларнинг учдан бир қисми мамлакат шарқий худудларига яна учдан бир қисми пойтахт Қобулга ва қолгани Афғонистоннинг шимолий-шарқий қисмларига ерлашган.
XS
SM
MD
LG