Линклар

"Покистонни қайта тиклаш ҳозироқ бошланиши шарт"


Оксфам инсонпарварлик халқаро гуруҳи Покистон ҳукуматини қайта тиклаш ишларини ҳозироқ бошлашга ундамоқда.

Ташкилот вакилларига кўра, буни ортга суриш деҳқонларни сентябр ойига белгиланган экин-тикин ишларидан қолдириб, мамлакатда озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотлар етишмаслиги муаммосини яна-да чуқурлаштириши ва бунинг ортидан табиий офат оқибатлари узоқ муддатли фалокатга айланиб кетиши мумкин.

Шунингдек, ташкилот вакиллари сув тошқинидан сўнг вайрон бўлган аҳоли яшаш пунктларини тозалаш ишлари ҳам ойлаб вақт олиши ва оқибатда миллионлаб одам ҳаво совий бошлайдиган куз ойларини вақтинчалик чодирлар остида ёки умуман, бошпанасиз қаршилашга мажбур бўлишидан ҳам хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG