Линклар

logo-print

Катрина тўфонига беш йил тўлди


АҚШнинг соҳилбўйи Ню Орлеан шаҳрига Катрина тўфони ёпирилганига беш йил тўлди.

Бу санага бағишланган қатор хотира маросимлари сирасида АҚШ президенти Барак Обаманинг ҳам нутқ сўзлаши кутилмоқда.

2005 йилда Катрина тўфони 2 мингга яқин одамни ҳаётдан олиб кетган, шаҳардаги бир миллиондан ортиқ киши бошпанасиз қолган эди. Беш йил давомида секинлик билан олиб борилгани танқид қилинган қайта тиклаш ишлари ҳануз давом этмоқда.

Бунинг устида Мексика кўрфазга British Petroleum ширкатининг очиқ денгизга оқиб кетган нефтидан ҳам катта зарар етган.
XS
SM
MD
LG