Линклар

Барак Обама сиёсати танқидчилари митинг ўтказди


“Америка шуҳратини қайта тиклаш” чақириғи билан чиққан ўн мингга яқин одам шанба куни Вашингтон шаҳридаги Линколн хотира мажмуи қаршисида митинг ўтказди.

Митингни Fox телевидениеси бошловчиси Гленн Бэк уюштирди ва унда иштирок этган Сара Пэйлин йиғилганларга қарата мурожаатида Обама маъмурияти сиёсатини танқид қилди.

- Биз Американинг, баъзилар истак-ҳоҳишларига кўра, тўлиқ ўзгартирилишига йўл қўймаслигимиз шарт. Биз Американи қайта тиклашимиз керак, Американинг шуҳратини қайта тиклашимиз керак, - деди 2008 йилда ўз номзодини вице-президентликка кўрсатган республикачи Сара Пэйлин.

Айни пайтда бу митинг баъзи ҳуқуқ фаоллари Мартин Лютер Кингнинг ирқий дискриминацияга қарши “Бир орзуим бор” номли тарихий нутқи янграган айни жойда ва айни кунда уюштирилганини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG