Линклар

Карзай АҚШ марказий нашрларини қоралади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай унинг ҳукумати нуфузли аъзоларини АҚШ Марказий разведка бошқармасидан пул олганликда айблаган Америка нашрларини қоралади.

Бундан бироз муқаддам айни айблов АҚШдаги икки нуфузли нашр - “Ню Йорк таймс” ва “Вашингтон пост” газеталарида чоп этилган эди. Нашрларнинг ёзишича, Кобул ҳукумати сафидаги нуфузли расмийлар АҚШ марказий резведка бошқармасидан нақд пул олиш эвазига уларга ахборот етказиб берган.

Буни қоралаб Карзай маъмурияти эълон қилган баёнотда: “Мамлакатдаги масъулиятли кишиларни беобрў қилувчи ва уларга нисбатан ишончсизлик пайдо қилувчи бу қадар масъулиятсиз айбловларнинг эълон қилинишини кескин қоралаймиз”, дейилади. Айни пайтда айблов аниқ инкор этилмаган ушбу баёнотда: "Афғонистон бу каби айбловлар терроризмга қарши иттифоқни мустаҳкамламаслиги ва қонунга таянган Афғонистонни мустаҳкамламаслиги, аксинча, айни жиҳатларда унга салбий таъсир кўрсатишига ишонади", деб таъкидланади.
XS
SM
MD
LG