Линклар

Хитой ва Япония молиявий бўҳронга қарши ҳамкор


Хитой бош вазири Вэн Жиабао Хитой ва Япония глобал молиявий бўҳронга қарши бирга курашиши ҳамда дунёдаги икки йирик иқтисодиёт сифатида глобал савдо муносабатларида янги даврни бошлаши кераклигини айтди.

Бу ҳақда у Пекинда Япония Ташқи ишлар вазири Кацуэй Окадо билан учрашув чоғида баёнот берди. Унга кўра, дунёнинг икки йирик давлати нафақат халқаро миқёсда, балки минтақавий миқёсдаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидан бориб, жаҳон савдосидаги протекционизмга қарши биргаликда курашиши лозим.

Учрашувлардан сўнг журналистларга интервю берган Окадо айни вақтда Хитой раҳбариятини бизнес муҳитини ривожлантириш, хорижий сармоядорлар билан алоқаларни ривожлантиришга ундаганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG