Линклар

Чили кончиларини қутқаришнинг муқобил йўллари изланмоқда


Чилида 5 август куни тилла кони остида қолиб кетган 33 нафар кончини қутқаришнинг муқобил йўллари ўрганилмоқда.

Душанба куни кончилар жойлашган нуқтага қадар туннел ковлаш ишлари бошланади ва ҳукумат берган маълумотга кўра, шу йўл билан кончиларни 3-4 ойдан кейин тепага олиб чиқиш мумкин.

Айни пайтда муҳандислар ҳозирда кончиларга озиқ-овқат ва дори етказиб берилаётган йўлак кенгайтириш устида ҳам ишламоқда. Бу ҳолда кончилар икки ой ичида ёруғ дунёга чиқиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Икки кун муқаддам эса баъзи кончилар тушкунликка туша бошлагани ва бу жиддий хавотирларга сабаб бўлгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG