Линклар

Афғонистонда Американинг 6 аскари ўлдирилди


НАТО қўмондонлиги берган маълумотга кўра, бу аскарлар якшанба ва шанба кунлари мамлакат жануби ҳамда шарқида содир бўлган тўқнашувлар чоғида ўлдирилган.

Бунга қадар НАТО қўмондонлиги мамлакат шарқидаги икки ҳарбий базага ҳужум чоғида жанггариларининг 21 нафари ўлдирилгани ҳақида маълумот берган эди. Бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган Толибон сўзчиси эса 18 нафар хориж аскари ўлдирилганини айтган эди.

Айни пайтда Афғонистон расмийлари сентябрга белгиланган парламент сайловларида иштирок этиши кутилаётган Ҳирот вилояти номзоди ҳам шанба куни отиб ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG