Линклар

logo-print

Денис Истомин финални бой берди


Ўзбекистонлик Денис Истомин АҚШдаги Ню Хейвен теннис мусобақаси финалида украиналик Сергей Стаховский билан учрашди.

Киевлик теннис устасига 3:6, 6:3, 6:4 ҳисоби билан бой берганига қарамасдан, Денис Истомин учун бу учрашув Профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) турнирларида эришишга муваффақ бўлган унинг илк финалидир.

Айтиш жоизки, Сергей Стаховский АТР мусобақалари финалларида узлуксиз 4 маротаба ғолиб чиқмоқда.

23 ёшли тошкентлик Денис Истомин мазкур беллашувда 51,3 минг доллар билан тақдирланди ва рейтингда 150 очко юқорироқ поғонага кўтарилди.
XS
SM
MD
LG