Линклар

Ҳиротда сайловолди кампаниясида ишлаган кишилар жасади топилди


Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида парламент сайловолди кампаниясида ишлаётган беш ишчининг жасади топилди.

Вилоят расмийси Назар Аҳмад Популга кўра, вилоятдаги Адраскон тумани аҳолиси бугун тонгда топилган жасадлар ҳақида туман маъмуриятига хабар қилган.

Бу беш ишчи 25 август куни қуролланган шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Ҳозирча уларнинг ўғирланиши ва ўлдирилиши учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG