Линклар

Тўрт аср уйқуда ётган вулқон уйғона бошлади


Индонезия шимолидаги Суматра оролида 400 йилдан буён уйқуда ётган Сингбунг вулқони уйғона бошлади.

Вулқон узра бир ярим минг метр баландликка отилган кукун қолдиқлари қайд этилди.

Ҳозирда хавфли ҳудуддан минглаб аҳоли кўчирилган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Хабарларга кўра, вулқон якшанбага ўтар кечаси отила бошлаган. Ҳозирча бу ҳудуд узра авиапарвозлар жадвалида ўзгартиришлар бўлгани йўқ.
XS
SM
MD
LG