Линклар

Покистоннинг Тҳатта шаҳри тошқиндан иҳоталанмоқда


Покистон ҳарбийлари ва давлат ташкилотлари ходимлари Покистон жанубида янги сув тошқини хавотири билан 300 мингдан ортиқ одам тарк этган Тҳатта шаҳрини сақлаб қолишга уринмоқда.

Шаҳар маъмурияти расмийси Ҳади Бахш Калхоронинг айтишича, келаётган сув шаҳардан 2 километр нарига етиб қолган ва шаҳарликлар зўр бериб сув йўлига тўсиқ қўйишга уринмоқда.

Бироз муқаддам Синдҳ вилоятининг Сужавал шаҳри шу аҳволда эди ва тўсиқлар дош беролмагани боис шаҳар бир ярим метрлик сув остида қолди.

Мамлакатдаги бу йилги серёғин мавсумда содир бўлган сув тошқинлари сўнгги бир ой ичида 17 миллион одамни турар-жойларини тарк этишга мажбур қилди.

Синдҳ вилоятидаги Ҳинд дарёсида эса шу кунларда сув ҳар йили шу мавсумда бўладиган ҳажмидан бир неча ўн баробарга ортгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG