Линклар

Тошкентда назорат кучайди


Экспертлар ишчи гуруҳи Ўзбекистонда мустақилллик байрами арафасида хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши фуқаро эркинликлари бузилиши эвазига бўлаётгани ҳақда билдирди.

Ҳисобот муаллифи Суҳроб Исмолиовнинг "Озодлик" радиосига айтишича, шу кунларда ноқонуний диний гуруҳларга алоқадорликда айбланиб қамалиб чиққан инсонлар милиция ёки маҳкамага олиб борилаяпти, жамоат тартибини бузди, деган маҳкама қарорлари чиқарилиб, 15 кунгача қамалаяпти.

- Ўзбекистонда Мустақиллик куни яқинлашар экан, милиционерлар кучайтирилган тартибда ишлайди, улар кўчаларда юриб, гумондор шахсларни тўхтатишади. Булар нон олишга чиқиб, паспортини олишни унутган, пойтахтга ишлагани келган, Тошкентда рўйхатдан ўтмаган ёки соқолдор мусулмон, ҳижобга ўранган муслималар бўлиши мумкин. Улар кўчада тўхтатилиб, ички ишлар бўлимига олиб келинади, судгача ҳибсда ушлаб турилади, - дейди Экспертлар ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоилов.

Мустақиллик байрами арафасида аввалги йилларда ҳам пойтахт Тошкентга вилоятлардан келувчилар милиция эътиборидан четда қолмаган.

Байрам арафасида Тошкентда аэропорт, вокзаллар, автобус станциялари, бозорларда, шаҳар атрофидаги ўтиш пунктларида милиционерлар вилоятлардан келганларни тўхтатиб сўроққа тутаётгани кўп кузатилади.
XS
SM
MD
LG