Линклар

logo-print

Аббос музокаралардан чиқиши ҳақда огоҳлантирди


Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос, агар Исроил Ғарбий соҳилда яҳудий кўчманчилари учун уй-жойлар қуришни қайта бошлайдиган бўлса, янги тинчлик музокараларидан чиқиши ҳақда огоҳлантирди.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги янги музокаралар жорий ҳафта Вашингтонда бўлиши керак. Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШ босими остида ўтган йил Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишлари 10 ойга тўхтатилишини эълон қилган ва бу муддат уч ҳафтадан сўнг тугайди.

Шу пайтгача Нетаняҳу бу муддат узайтирилиши ҳақда айтмаган.
XS
SM
MD
LG