Линклар

АҚШда Катрина довули қурбонлари хотирланди


Беш йил аввал Катрина довули икки мингга яқин одам ҳаётига зомин бўлган, Ню Орлеан шаҳрини харобага айлантирганди.

Якшанба куни АҚШ президенти Барак Обама Ню Орлеанга ташриф буюрди. Хавьер университетида қилган чиқишида Обама табиий офатдан зиён кўрган шаҳарни тиклаш учун сўнгги беш йил ичида мисли кўрилмаган ишлар қилинганини таъкидлади.

- Бу ерга келишимдан мақсад ушбу шаҳар аҳлига менинг маъмуриятим сизлар билан бирга экани, Ню Орлеанни тўлалигача аввалги ҳолига келтириш йўлида сизлар билан бирга курашажагини айтишдир, - деди Барак Обама.

Беш йил аввал АҚШ расмийлари довул таҳдидига яраша чоралар кўра олмаганликлари учун кўп танқид остида қолишган эди.
XS
SM
MD
LG