Линклар

logo-print

Иглесиас фарзандларининг онасига уйланди


Таниқли испаниялик қўшиқчи Хулио Иглесиас холландиялик собиқ модел Миранда Рийнсьергерга расман уйланди.

Никоҳ маросими Испаниянинг Марбеля шаҳрида бўлди. 66 яшар Иглесиас 45 яшар Миранда хоним билан йигирма йилдан бери бирга яшаб келади.

Ўтган бу давр ичида улар беш фарзанд кўришди. Хулио Иглесиас аввалги хотини Изабел Прейслердан ҳам уч фарзанди бор. Улардан бири таниқли қўшиқчи Энрике Иглесиасдир.

Ёши етмишга яқинлашиб қолаёзганига қарамай, Хулио Иглесиас қўшиқчилик фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўтган йили Иглесиас Тошкентда Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ҳузурида концерт берган эди.
XS
SM
MD
LG