Линклар

Обама ню-орлеанликларга ёрдам ваъда қилди


АҚШ президенти Барак Обама Катрина тўфони беш йиллигини хотирлаётган ню-орлеанликлар олдида чиқиш қилиб, уларни сабр тоқати учун олқишлади ва шаҳарни қайта тиклаш ишлари якунига етгунига қадар қўллаб-қувватлашни ваъда қилди.

2005 йилда шаҳарга ёпирилган Катрина тўфони 2 мингга яқин кишини ҳаётдан олиб кетган, бир миллиондан ортиқ одамни бошпанасиз қолдирган эди.

Якшанба куни Хавьер университетида чиқиш қилган президент Обама Катрина нафақат табиий офат, балки давлат ташкилотларининг минглаб одамларга ўз вақтида ёрдам етказмагани боис рўй берган "фалокат" бўлганини ҳам таъкидлади.

“Ҳануз жуда кўп уйлар қайта тикланмаганини айтиб ўтиришим шарт эмас. Ҳануз кўплаб талабалар дарсларини вақтинчалик кўчма хоналарда ўқимоқда. Ҳануз кўп одамлар иш тополмаяпти. Ҳануз кўплаб ню-орлеанликлар ўз уйларига қайта олгани йўқ. Фалокатдан беш йил ўтиб кўп ишлар амалга оширилганига қарамасдан, бу шаҳар аҳлига: "Ню Орлеан тўлалигича қайта тикланмагунича менинг маъмуриятим сиз билан бўлиши - бу ишни якунига етказишда сиз билан елкама-елка курашишини" айтиш учун бу ерга келишни ният қилдим”, деди Барак Обама.

XS
SM
MD
LG