Линклар

Татта шаҳрини қутқариш давом этмоқда


Покистоннинг Синд вилоятидаги йирик шаҳарлардан бири Таттани сув тошиқинидан сақлаб қолишга уриниш давом этмоқда. Қутқарувчилар шаҳар маъмурияти ходимлари билан бирга сув йўлига қўйилган тўсиқларни мустаҳкамламоқда.

Шаҳарда яшайдиган 300 мингга яқин одам уй-жойларини тарк этган. Улкан фалокатга айланган сув тошқинлари боис сўнгги бир ой ичида Покистонда жами 17 миллион аҳоли уй-жойларини тарк этди.

Булар сафида бўлган Биби исмли аёл бу аҳволни шундай тасвирлайди:

- Бизнинг тезда чиқиб кетишимизга тўғри келди. Ўзимиз билан нарсаларимизни ҳам ололмадик. Мен аранг фарзандларим ва ўзимни қутқардим, холос. Болаларим ярим-яланғоч ҳолда қолди. Бизда егулик йўқ. Сув бизнинг қора молларимизни ҳам олиб кетди,- дейди сув тошқини боис ҳеч нарсасиз қолган покистонлик аёл.
XS
SM
MD
LG