Линклар

Маҳмуд Аббос музокараларда қатнашмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди


Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос агар Исроил томони Ғарбий соҳилдаги қурилишларни қайта бошласа, тинчлик музокараларида қатнашмаслиги мумкинлигидан яна бир бор огоҳлантирди.

Бу музокаралар АҚШ нинг кўп муддатлик уринишларидан сўнг 2 сентябр куни Вашингтонда қайта бошланиши кутилмоқда.

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишларини 10 ойга тўхтатиш ҳақида кўрсатма берган. Бу муддат эса, музокаралар бошланишидан уч ҳафта ўтиб тугайди.

Исроил Бош вазири ўз давлатидаги муҳолифатнинг қаттиқ босими боис қурилишни тўхтатиб туриш муддатини узайтириш борасида ҳали бирор бир баёнот бергани йўқ.
XS
SM
MD
LG