Линклар

Твер обслатидаги қариялар уйида ёнғин чиқди


Россиянинг Твер областида қариялар уйида ёнғин чиқиши оқибатида 9 киши нобуд бўлди.

Бу ҳақдаги расмий хабарларга кўра, ёнғин оқибатида икки киши димиқиб қолган, 480 киши бинодан эвакуация қилинган.

Россия оммавий ахборот воситаларида Вишний Волочек шаҳридаги қариялар уйида яшовчилардан бири ўзига ўт қўйишга урингани оқибатида ёнғин келиб чиққан бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Боиси, қариялар уйи яшовчиларидан бирининг хонасидан бензин қуйилган идиш топилган.
XS
SM
MD
LG