Линклар

logo-print

Россияда рок-фестивал томошабинларига тақирбошлар ҳужум қилди


Россиянинг Урал областида ўтказилаётган рок-фестивалга йиғилган 3 мингга яқин томошабинга уюштирилган ҳужум натижасида 11 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Хабарларга кўра, ҳужумни темир таёқ ва тўқмоқлар билан қуролланган тақирбошлар гуруҳи амалга оширган.

Давлатга қарашли Россия-24 канали берган хабарга кўра, тўполонда 14 ёшли қизча нобуд бўлган.

Аммо, ИТАР-ТАСС агентлиги Челябинск области полициясига таяниб воқеада қурбонлар бўлмаганини хабар қилди. Ушбу агентлик хабарига кўра, 15 киши ҳужумни уюштирганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.

Ҳозирча бу ҳужум сабабларига оид бошқа тафсилотлар номаълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG