Линклар

logo-print

Афғонистонда Покистонга чегарадош туман ҳокими ўлдирилди


Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида бомба портлаши оқибатида туман ҳокими қурбон бўлди, уч киши жароҳатланди.

Вилоят расмийларига кўра, ҳоким Сиёд Муҳаммад Паҳлавоннинг автомобилига бомба ўрнатилган.

Расмийлар тахминига кўра, бомбани ўрнатган жанггарилар машинани ҳоким Муҳаммад Паҳлавон бориши кутилган Жалолобод шаҳар маъмурияти биноси ичида портлашини режалаштирган. У ерда минтақавий раҳбарларнинг йиғини ўтказилиши кутилаётган эди.

Толиблар ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Муҳаммад Паҳлавон Покистон билан чегарадош Лаъл Пур тумани ҳокими эди.
XS
SM
MD
LG