Линклар

logo-print

Мусулмон давлатлар Покистонга 1 миллиард долларга яқин ёрдам ажратди


Исломий конференция ташкилоти дунёнинг мусулмон давлатлари Покистондаги табиий офат жабрдийдалари учун 1 миллиард долларга яқин нақд пул ва тез ёрдам маҳсулотлари ажратганини маълум қилди.

57 давлат аъзо бўлган ташкилот раҳбари Акмалиддин Эҳсонўғли бу маблағ мусулмон давлатлари, нодавлат ташкилотлари ва Саудия Арабистони, Туркия, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Қатардаги бошқа тузилмалардан йиғилганини айтди.

Айни пайтда Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний хайрия пулларининг минтақада қутқарув ишларини олиб бораётган хорижий нодавлат ташкилотларига тўғридан-тўғри берилишини танқид қилиб, маблағнинг катта қисми исроф бўлиши мумкин, дея таъкидлади.

Бу йил серёғин келган мавсумдаги даҳшатли сув тошқинлари кейинги бир ой ичида 17 миллионга яқин аҳолини уй-жойларини тарк этишга мажбур қилди.
XS
SM
MD
LG