Линклар

logo-print

Обама Ироқда зўравонлик суръати камаяётганини баён қилди


АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги зўравонликлар суръати пастлашда давом этаётганини баён қилиб, Ироқ сиёсий партиялари зиддиятларни енгиб, коалицион ҳукуматни тузишга қодир эканига ишончи комил эканини айтди.

АҚШнинг NBC телеканалига берган интервюсида Обама кейинги пайтлардаги статистикага кўра, зўравонликлар қатъий равишда камайиб бораётганини, бу эса, Ироқ хавфсизлик кучлари кутилган даражада ишлаётганини кўрсатаётганини таъкидлади.

Сешанба куни Барак Обаманинг Ироқдаги АҚШ қўшинларини олиб чиқиш муддати ҳамда АҚШнинг бу мамлакатдаги ҳарбий амалиётлари расман тугатилиши ҳақида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Айни вақтда мамлакатда Американинг 50 мингдан камроқ қўшини қолган.
XS
SM
MD
LG