Линклар

logo-print

Ҳонгконгликлар Филиппин элчихонаси олдида намойиш қилди


Ҳонгконгда минглаб одам Филиппин элчихонаси олдида норозилик акциясини ўтказди.

Улар Манила шаҳрида автобусни гаровга олган собиқ полиция ходимига қарши ўтказилган амалиёт юзасидан ўз норозилигини билдирди.

Норозилар бу амалиёт чоғида ҳонгконглик 8 сайёҳ кимнинг айби билан ўлдирилганини аниқлашни талаб қилмоқда.

Манила шаҳрида 23 август куни собиқ полициячи, 55 ёшли Роналдо Мендоза ҳонгконглик сайёҳлар кетаётган автобусни гаровга олган ва сайёҳларни озод этиш эвазига ўзининг ишга қайта тикланишини талаб қилган эди.

9 соат давом этган операция якунида Мендоза отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG