Линклар

logo-print

Виктор Янукович Берлинга боради


Украина президенти Виктор Янукович бугун Берлин раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.

Сафар чоғида Янукович Германия Канцлери Ангела Меркел ва Президенти Кристиан Вульф билан учрашади.

Хабарларга кўра, мулоқотлар диққат марказида иқтисодий ҳамкорлик, хусусан, Европа Иттифоқи давлатларига ёнилғи экспорти масалаларининг бўлиши кутилмоқда.

ИТАР-ТАСС агентлигига кўра, музокалалар якунида икки давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасида халқаро терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликка оид ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG