Линклар

logo-print

Путин мухолифатдаги намойишчиларни огоҳлантирди


Россия Бош вазири Владимир Путин мухолифатни рухсат этилмаган намойишларга қарши полиция куч ишлатишидан огоҳлантирди.

“Коммерсант” нашрига берган интервьюсида Владимир Путин маҳаллий ҳукуматлардан рухсат олмаган намойишчиларнинг “бошига тўқмоқ тушади”, дея таъкидлади.

Москвада ҳукумат сиёсатига қарши норозилик чиқишлари куч билан бостириб келинади. Фаоллар эса намойишлар ўтказиш ҳуқуқи мамлакат конституциясида белгиланганини айтиб келади.

Айни пайтда Путин 2012 йилда Россия президентлгига номзодини қўйиши мумкинлигига ҳам ишорат қилган. У 2000 йилдан 2008 йилга қадар президентлик қилган. Россия конституциясига кўра, у 2012 йилда яна президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.
XS
SM
MD
LG