Линклар

logo-print

Братиславада қуролли шахс 6 кишини ўлдирди


Братиславада қуролланган шахс 6 кишини ўлдирди, 13 кишини жароҳатлади.

Қутқарув гуруҳига кўра, икки нафар эркак ва тўрт аёлни ўлдирган шахс кейин ўзини ўзи отиб ўлдирган.

Ҳодиса шаҳарнинг Дэвинска Нова Вес туманидаги турар-жой биноларидан бирида содир бўлган. Полиция берган маълумотга кўра 50 ёшлар атрофидаги бу шахс 2 та пистолет ва пулемёт билан қуролланган бўлган.

Қотиллик содир этган одамнинг шахсига оид бошқа тафсилотлар ҳозирча хабар қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG