Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:48

Эркин микрофон - Президентга тож кийгазгандан, саховат афзалроқ


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиздан бири наманганлик Мавлонхон Тўраевнинг катта маблағ ва куч сарфлаб, уюштирган марафонидан кўзлаган пировард мақсади-президентга тож кийдира олмай ортга қайтганидан куйиниб гапирди.


Лаганбардорликдан кўра саховат афзал


дейди Бухородан телефон қилган кўзи ожиз тингловчимиз наманганлик ногироннинг Каримовга тож кийдириш учун куч ва маблағ сарфлаганига ачиниб.

- Озодликка телефон қилишимдан мақсад наманганлик Мавлонхон Тўраевнинг марафон билан президентга тож, қилич, қалқон олиб боргани масаласида фикр билдирмоқчи эдим. Мақсадим шу эди. Аввало ҳеч нима қилинмаган иш бу. Одам истайдими йўқми бу одамнинг қилган иши одамга лаганбардорлик бўлиб туюлаверар экан барибир. Мавлонхон Тўраев шунчалик бой бўлса, шунчалик обрўталаб бўлса, ҳалиги тожни, қилични, қалқонни ясатиш учун сарф қилган 1000 долларини 100 та камбағал оилага 10 доллардан бўлиб берганда эди, 100 та оиланинг олдида, Оллоҳнинг олдида анча обрўйи ошарди. Барибир президентга ўша тожни, қилични ва қалқонни бера олмабдию. Фикрим шу эди.


Рўза тутишга қийналаяпмиз

дейди Риштондан Россиянинг Балашихасига бориб, мардикорлик қилаëтган юртдошлар.

- Биз ҳозир Россиянинг бир қишлоғида 28 киши ишлаяпмиз. Исмим Баҳром. Фарғона вилояти Риштонданмиз. Ака, бу ерда меҳнат жуда ҳам оғирда. 12 соат ишлаймиз.

Озодлик: Балашихада ишлаëтган ўзбеклар қурилишда ишлашаяптими?

- Ҳа.

Озодлик: Рўза тутаяпсизларми?

- Мен рўза тутаяпман. Умуман болаларнинг ярмидан кўп тутадию, иш оғир. Етиб бориш жуда қийин бўлаяпти. Бошида тутдик ҳаммамиз. Эрталаб турамиз. Бу ерда кун Ўзбекистонга нисбатан узунроқ. Ҳозир ҳаво айниб нима бўлдию. Қийналдик рўза тутгани. 10 этажли бино қурилаяпти, шу ерда ишлаяпмиз.

Озодлик: Прораблар, бригадирлар шароит яратиб берганми сизларга?

- “Қизиғи йўқ, бу сенларнинг проблеманг. Хоҳласанг тут, хоҳламасанг тутма. Менга берилган объëм бўлиши керак” деяпти,- дейди Балашихада меҳнат қилаëтган Баҳром.


Шеробод ҳокими биз бечоралардан хабар олсин

дейди уйсиз қолган тўққиз фарзанднинг онаси сурхондарëлик Ойгул опа.

- Мен Бўтабоева Ойгул опа. Сурхондарë вилояти, Шеробод тумани, Сариқамиш маҳалласида яшайман. 9 нафар фарзандим бор. 10 йилдан буëн томорқа масаласида жуда қийналганлигимиз боис уй-жой қурган эдик. Ўша уй-жойимиз хонавайрон бўлиб, жуда қийналдик. Ҳар бир расходимиз учун қийналиб убитка бўлиб қолдик. Унинг устига ҳеч ким биздан ҳол-аҳвол сўрамайди. Шеробод тумани ҳокимимиз Рўзимурод Авазов ўз манфаатини ўйлаган шахслардан. Шеробод тумани Қодиров фермерлар уюшмаси ҳудудида ëшлар учун 100 дан ортиқ уйлар қурилди. Бирорта кам таъминланган оила ундан фойдалана олмаяпти,- дейди Ойгул опа.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG