Линклар

logo-print

ЕХҲТ кучлари Қирғизистонга киритилмаслиги мумкин


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг полициячилар гуруҳи Қирғизистон жанубига киритилмаслиги мумкин.

Бу ҳақда ўтган ҳафтада Қирғизистонга борган Германия парламенти депутати Виола вон Крамон “Tageszeitung” газетасига берган интервьюсида айтган.

Жума куни Бишкекда Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева билан учрашган Виола вон Крамон мулоқотдан сўнг мамлакат ҳукумати ЕХҲТ полициячиларининг жанубга киритилиши тўғрисидаги чақириғидан воз кечса керак, деган хулосага келганини айтмоқда.

Немис депутатига кўра, президент Ўтунбаеванинг мамлакатда вазиятни кескинлаштирмаслик истаги ва айни вақтда халқаро полициячиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мушкуллигини айтгани шу хулосага асос бўлган.

Айни пайтда Роза Ўтунбаева маъмурияти бу тахминни инкор қилиб, ЕХҲТ полициячиларининг мамлакатга киритилиши кечикаётганини ўзаро музокараларнинг якунланмагани билан изоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG