Линклар

logo-print

АҚШ Ироқда жанговор амалиётларни якунламоқда


Ироқдаги амалиётлар якунланганига қарамай, бу мамлакатда 50 минг АҚШ ҳарбийси қолдирилади.

Ироқдаги амалиётлар якунланганига қарамай, бу мамлакатда 50 минг АҚШ ҳарбийси қолдирилади.

АҚШ Ироқдаги жанговор амалиётларни бугун якунлайди. АҚШ президенти Барак Обаманинг Ироқда жанговор амалиётлар ниҳоясига етганини расман эълон қилиши ва келажакда АҚШнинг Ироқдаги вазифалари ҳақида маъруза қилиши кутиляпти.


Етти ярим йил илгари Қўшма Штатлар Ироқда Саддам Ҳусайн режимини ағдариш учун бошлаган ҳарбий амалиётлар 31 август куни расман якунланди.

Сешанба куни АҚШ президенти Барак Обаманинг Ироқда жанговор амалиётлар ниҳоясига етганини расман эълон қилиши ва келажакда АҚШнинг Ироқдаги вазифалари ҳақида чиқиш қилиши кутиляпти.

Обама 2003 йил март ойида Ироққа қўшин киритилишига қарши чиққан ва Америка ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш президент Обаманинг сайловолди режаларидан бири эди.

- Президентликка номзод ўлароқ, мен урушни тўхтатишни ваъда қилган эдим. Эндиликда президент ўлароқ, мен буни қиляпман. Оқ уйга келганимдан буён 90 минг аскаримиз уйига қайтди. Юзлаб базаларни ироқликлар ихтиёрига топширдик ва мамлакатнинг кўпгина қисмида хавфсизликни таъминлаш учун масъулият аллақачон ироқликларга ўтган,- деди Обама.

Ироқдаги жанговар амалиётлар 31 августдан якунланиши айтилаётган бўлсада, келаси йилнинг охиригача 50 мингга яқин америкалик ҳарбий Ироқда қолади.

Улар Ироқ қўшинларига маслаҳат бериш, маҳаллий ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказиш каби ишлар билан машғул бўлишлари айтилмоқда.

Америка Қўшма Штатлари ва Ироқ ўртасидаги келишувга биноан, америкаликлар кейинги йил охирида мамлакатни буткул тарк этиши лозим.

АҚШ вице-президенти Жо Байден Ироқда жанговор амалиётлар расман якунланиши маросимида қатнашиш учун Бағдодга келди.

Жаноб Байден бугун Ироқ бош вазири Нури ал Маликий билан учрашади. Сўзлашувларда мамлакатда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини ироқликларга бериш жараёни муҳокама этилади.

Шунингдек, Байден Қўшма Штатлар Ироқни бутунлай тарк этмаяжаги, Вашингтон бу давлат билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини сақлаб қолиш ниятида эканини Ироқ раҳбариятига етказиш ниятида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG