Линклар

logo-print

Меркел Украинани алоқаларни кенгайтиришга чақирди


Германия Канцлери Ангела Меркел Украина президенти Виктор Януковични ғарб билан алоқаларни кенгайтиришга чақирди.

Берлинда Янукович билан музокаралар сўнггида Меркел хоним "НАТО Украинанинг Шимолий Атлантика ҳарбий уюшмасига қўшилишни режаламаётганини инобатга олган ҳолда Киев билан ҳамкорликни янги форматда давом эттиради", деб айтди.

- Бу мамлакатнинг НАТОга аъзолиги масаласи ҳозир кун тартибида эмас. Шунга қарамай ҳамкорлик учун қандайдир бўшлиқ қолдирилиши лозим, - деди Ангела Меркел.

Германия канцлери Украинада матбуот эркинлиги вазияти борасида ҳавотир изҳор этди. "Ғарбнинг бу масалада Киев ҳукуматига бир қатор саволлари бор", деб айтди Ангела Меркел.
XS
SM
MD
LG