Линклар

logo-print

Афғонистондаги хавфсизлик масъулияти келаси йилдан маҳаллий кучларга топширилиши мумкин


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳарбий уюшманинг навбатдаги саммитида ташкилотга аъзо давлатлар Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини афғон ҳукуматига топширишни келаси йилдан бошлаш масаласида якдил бўлишига умид билдирди.

Дания телевидениесига берган интервьюсида НАТО раҳбари Афғонистонда вазият рисоладагидай эмас экани, лекин бу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш борасида муайян ютуқларга эришилганини айтиб ўтди.

- НАТОнинг ноябр ойида Лиссабонда бўладиган саммитида ташкилотга аъзо давлатлар Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини 2011 йилдан бошлаб босқичма-босқич афғонларга топшириш масаласида якдил бўлишига умид қиламан,- деди Андерс Фог Расмуссен.
XS
SM
MD
LG