Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:08

Нетаняху: Фаластин билан битимга эришса бўлади


Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняху Фаластин билан тинчлик битими эришилиши мумкин бўлган марра эканини таъкидлади. Нетаняху бу ҳақда баёноти Вашингтонда бўладиган Исроил-Фаластин музокаралари арафасида янгради.

- Мен анойи эмасман. Барча мураккабликларни кўриб, билиб турибман. Шунга қарамай тинчлик аҳдлашувига эришса бўлади, бунга ишончим комил. Албатта, бу фақат бизга боғлиқ эмас. Бу ерда икки тараф бор. Ўз навбатида мен бу борада барча ҳаракатни қиламан ва шу боисдан ҳам Вашингтонга йўл олаяпман, - деди Нетаняху.

Нетаняху ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос пайшанба куни бўладиган музокаралар аввалида чоршанба куни Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос, агар Исроил Ғарбий соҳилда яҳудий кўчманчилари учун уй-жойлар қуришни қайта бошлайдиган бўлса, янги тинчлик музокараларидан чиқиши ҳақда огоҳлантирган эди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШ босими остида ўтган йил Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишлари 10 ойга тўхтатилишини эълон қилган ва бу муддат уч ҳафтадан сўнг тугайди. Шу пайтгача Нетаняху бу муддат узайтирилиши ҳақда айтмаган.
XS
SM
MD
LG