Линклар

АҚШ кучларининг Ироқдаги амалиётлари тугамоқда


Қўшма Штатларнинг Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдарган Ироқ истилосидан 7 ярим йил ўтиб, бу мамлакатдаги жанговар амалиётларни тугатилишини расаман эълон қилиши кутилмоқда.

Бугун АҚШ Президенти Барак Обаманинг Оқ Уйдан Америка халқига телевидение орқали мурожаат қилиб, Ироқдаги жанговар операциялар тугагани, АҚШнинг Ироқда калажакдаги роли, шунингдек, бундан буён асосий эътибор Афғонистондаги Толибон жанггариларига қарши курашга қаратилишини расман эълон қилиши кутилмоқда.

2003 йил март ойида АҚШ кучларининг Ироққа бостириб кирганига қарши чиққан Барак Обама 2008 йилги президентлик сайлов кампаниясида Ироқдаги урушни тугатишни ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG