Линклар

Афғонистонда яна 5 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди


Бу билан ўтган жума кунида бери Афғонистонда нобуд бўлган америкаликлар сони 22 кишига етди.

Афғонистондаги талафотлар сонини қайд этиб келаётган Франс пресс ахборот агентлиги маълумотига кўра, 31 августда ҳалок бўлганлар билан бирга жорий йилда Афғонистонда ўлдирилган хориж ҳарбийлари сони 485 кишига етган.

2009 йилда Афғонистонда жаъми 521 нафар хорижлик ҳарбий нобуд бўлган эди.

Айни пайтда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳарбий уюшманинг навбатдаги саммитида аъзо давлатлар вакиллари Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини келаси йилдан бошлаб Кобул ҳукуматига топшириш таклифини қўллаб-қувватлашига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG