Линклар

logo-print

Қозоғистонда нефт экспорти солиғи икки баробарга ошади


Қозоғистон келаси йилдан бошлаб экспорт қилинадиган нефтнинг ҳар бир тоннасига солинадиган солиқни 40 долларга кўтаради.

Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазири Бўлат Жамишев сешанба куни Остонда ўтказилган ҳукумат йиғилишида эълон қилди.

Солиқ миқдорини икки баробарга оширишдан мақсад нефтдан тушаётган даромадни кўпайтириш экани айтилмоқда.

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари ичида хорижга нефт энг кўп экспорт қилувчи давлат ҳисобланади.

Глобал молиявий бўҳрон авжига чиққан 2008 йилда Остона ҳукумати нефт экспортига солиқ жорий қилган эди.

2009 йил январида ушбу солиқ бекор қилинган, лекин жорий йилнинг июлида яна 20 фоизлик нефт экспорти солиғи жорий қилинган эди.
XS
SM
MD
LG